Биз меҳмонларимизга конференц-зал хизматидан фойдаланишни таклиф қиламиз.Залнинг ички қисми қаймоқранг-жигарранг рангларда бўлиб, замонавий лампалар билан безатилган. Зал овозни яхши ўтказмайди ва тоза ҳаводан нафас олиш мумкин бўлган боғга чиқувчи йўлга эга.

Қарама-қарши рангдаги интерьер динамик иш муҳитини яратади. Классик комбинация: қуюқ ёғочдан ясалган мебел, оқ деворлар ва шипдан иборат. Кам сонли иштирокчилар билан мунозаралар, бизнес учрашувлар, семинарлар ва бизнес тренинглар ўтказиш мумкин. Хонанинг максимал сиғими 25 кишини ташкил қилади. Залда бепул юқори тезликдаги интернет мавжуд.
Хонада совутиш ва иситиш тизими мавжуд. Тадбир иштирокчилари учун овқатланишнинг турли хил кўринишлари ташкил этилади: бизнес-тушлик, буфет, кофе-брейк.

Regal Stay Hotel & Spa Спа маркази бу Тошкент марказидаги ҳақиқий воҳадир.
Бу ерда фин саунаси ва ҳаммом, массаж хизматлари, фито-бар билан дам олиш зонаси, фитнесс хонаси ва биринчи даражали дам олиш учун бассейнлар мавжуд.

Спа марказининг иш вақти:9:00 дан 23:00 гача

«Шарқ марвариди» гастробари меҳмонхонларга ранг-баранг, махсус швед столидан иборат нонушта ҳамда муассаса менюсидаги ва хонагача етказиб бериш қулайлиги билан турли хил таомларни таклиф этади.
«Шарқ марвариди» гастрономик барининг энг диққатга сазовор қисми бу – Италия, Осиё ва Шарқ каби жаҳон ошхоналарининг гастрономик хилма-хиллигидир. Бу ерда меҳмонлар очиқ ошхонада кўмирда гўштли таомларнинг тайёрланишига гувоҳ бўлишлари мумкин. Бош ошпаз сизни ўзига хос муаллифлик таомлари билан ҳурсанд қилади ва уларнинг таъми сизни ёқимли тарзда ажаблантиради. Бу ерда асл ошхона овқатлари, сифатли пиво ва ижобий муҳит ҳурматга сазовордир.
«Шарқ марвариди» гастробарида табиийлик ҳукмрон суради: нам ферментланган гўшт, янги маҳсулотлар, овқатларни ўзига ҳос тарзда тақдим этиш, ғамхўр ходимлар, ижобий иш муҳити, меҳмонлар ресторан ичида ҳамда ёзги верандада вақт ўтказишлари мумкин бўлган қулай интерьер мавжуд.

Иш вақти: 7:00дан 10:00гача -нонушта.
12:00 дан 24:00 гача – меню бўйича, меҳмонхона меҳмонлари ҳамда Республикамиз ахолиси учун.

Меҳмонхона меҳмонлари меҳмонхонанинг биринчи қаватида жойлашган бизнес марказ хизматларидан фойдаланишлари мумкин.
Меҳмонлар хизматида: нусха кўчирувчи, босмадан чиқариш, факс, халқаро қўнғироқлар, посилкалар ёки хатни жўнатишни ташкил қилишда ёрдам. Хизматлар нархини маъмуриятдан билишингиз мумкин.